Қатар коронавирусга қарши кураш учун Ғазога ёрдам беради
Ғазода душанба куни Покистондан қайтган икки кишида коронавирус аниқланди. Соғлиқни сақлаш мутасаддилари шу пайтгача қамал остидаги Ғазога ҳам коронавирус кириб келиши ва бу ерда тез ёйилиши мумкинлигидан хавотирда эди.
Икки кишида инфекция аниқланиши ортидан ҳудудда профилактика чоралари янада кучайтирилди. Бу ерда мактаблар ва бозорлар икки ҳафтадан бери ишламаяпти.
Ғазога тиббий ёрдам жўнатилди ва Қатар ҳукумати келгуси олти ой давомида Covid-19 коронавирусига қарши курашиш учун 150 миллион ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо сектори 2007 йилдан бери Исроилнинг қамалида қолмоқда.