Буюк Британия аҳолиси коронавирусга қарши жорий қилинган тартибларга амал қилмаяпти
Буюк Британияда ҳукуматнинг одамларга икки метрдан ортиқ яқин келмаслик бўйича тавсияларига қарамай, тиғиз соатларда жамоат транспортлари тўлиб кетмоқда, деб хабар беради The Mirror газетаси.
Лондон метроси ходимлари йўловчилар вируснинг тарқалиши ҳақида ўйламаётганидан хуноб бўлмоқда. Платформалар ва вагонлар йўловчилар билан зич, автобуслар лиқ тўла.
Одамлар бир-бирига яқин турибди, бу икки метрлик тартибга зиддир, деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари. Уларнинг ёзишича, одамлар ишга қатнашда давом этмоқда, чунки уларнинг иши масофадан туриб ишлаш имконини бермайди, бошқалари эса пандемия даврида молиявий қийинчиликлар юзага келишидан қўрқмоқда.
Карантинга амал қилаётганлар, аҳолининг катта қисми ҳукумат тавсияларига амал қилмаётганидан норозилигини билдирмоқда. Улар ҳукуматдан коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун жамоатчилик муассасаларини ёпиш, транспорт ҳаракатларига чек қўйишни талаб қилмоқда. Тармоқ фойдаланувчиларнинг фикрича, Буюк Британия шаҳарларида қаттиқ карантин жорий қилиниши зарур.