Хом гапга пишиқ жавоб: Саҳифалари оппоқ китоб
– Кимсасиз оролга қанақа 5 та китоб олиб кетган бўлардингиз? – деган саволга драматург:
– Саҳифалари тоза, ҳеч нарса ёзилмаган 5 та китоб олиб кетган бўлардим, – деб жавоб берган экан.
Ушбу концепцияни 1974 Америкадаги Harmony Books нашриёти амалга ошириб, 192 саҳифадан иборат “Ҳеч нарса ҳақида китоб”ни нашр қилди. Нашр тез орада харидорларини топди ва нашриёт уни бир неча бор қайта чоп этди.