Дунё янгиликлари

Озарбайжонда эндиги ҳафта ҳеч ким ишга чиқмайди

Чоп этилди Mart 29, 2020 Озарбайжонда эндиги ҳафта ҳеч ким ишга чиқмайдиda fikr bildirishni o'chirish

Озарбайжон вазирлар маҳкамаси коронавирус туфайли кейинги ҳафтани иш ҳафтаси эмас, деб эълон қилди.

20 мартдан 29 мартгача озарбайжонликларга Наврўз байрами сабабли дам берилган эди.

Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра, ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун 29 мартдан 3 апрелгача, олти кун ишлайдиганлар учун 4 апрелгача иш куни эмас.

Ушбу қарор  давлатнинг муҳим тузилмалари, жумладан, банклар, дорихоналар, озиқ-овқат саҳосига тегишли эмас.