Дунё янгиликлари

Хитойда ёввоий ҳайвонлар бозорлари яна очилди

Чоп этилди Mart 31, 2020 Хитойда ёввоий ҳайвонлар бозорлари яна очилдиda fikr bildirishni o'chirish

Дунёда 34 мингдан зиёд кишининг ўлимига сабабчи бўлган Covid-19 коронавируси келиб чиққан ёввойи ҳайвонлар бозорлари Хитойда қайта очила бошлади.

Daily Mail нашрининг ёзишича, ҳукумат тақиқига қарамай Донггуан шаҳрида ёввойи ҳайвонлар савдоси яна бошлаган. Бироқ энди расталарни расмга туширишга рухсат берилмаяпти. Гуилин шаҳридаги бошқа мухбир эса кўршапаклаклар, илонлар, ўргимчаклар ва чаёнлар сотиладиган дўконнинг реклама баннерини суратга олган.

Хитойлик олимларнинг айтишича, бутун дунёни қуршаб олган янги коронавирус панголин деб аталувчи ҳайвондан одамларга ўтган бўлиши мумкин. Бу ҳайвон таом ва дори сифатида сўйилади.