Дунё янгиликлари

Космонавтларга ҳам қўл бериб кўришиш ва қучоқлашиш тақиқланди

Чоп этилди Mart 31, 2020 Космонавтларга ҳам қўл бериб кўришиш ва қучоқлашиш тақиқландиda fikr bildirishni o'chirish

9 апрель куни Бойқўнғир космодромидан Халқаро космик станцияга йўл оладиган космонавтларга коронавирус пандемияси вақтида қўл бериб кўришиш ва қучоқлашиш тақиқланди. Бу ҳақда Космонавтларни тайёрлаш маркази эпидемиолог шифокори Сергей Савинга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Халқаро космик станцияга россиялик Анатолий Иванишин, Иван Вагнер ҳамда америкалик Кристофер Кессиди йўл олади.

«Бизда қўл бериб кўришиш ва қучоқлашиш мутлақо тақиқланди. Ҳар қандай ифлосланиш ҳолатида космонавтлар қўлларини ювиб, дезинфекцияламоқда. Ўзгаларнинг шахсий нарсаларидан фойдаланишга йўл қўйилмаяпти. Умумий фойдаланишга мўлжалланган нарсалар мунтазам дезинфекцияланяпти», — дейди Савин.

Таъкидланишича, ушбу коронавирус инфекциясига қарши аниқ бир вакцина ва бошқа ўзига хос профилактик воситалар мавжуд эмаслиги сабаб космонавтларнинг соғлиғини сақлаш учун уларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар доимий равишда амалга оширилмоқда.