Мақолалар

Ҳассанинг кўзи ожиз учун нур сочиши

Чоп этилди Aprel 2, 2020 Ҳассанинг кўзи ожиз учун нур сочишиda fikr bildirishni o'chirish

Маймун ибн Зайд ибн Абу Абсдан ривоят қилинади:

Абу Абс ибн Жабрга кўзи ожиз бўлиб қолганда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу билан ёритиб юрасан”, деб бир ҳасса бердилар. Асо у учун шунча-шунча масофагача нур сочиб ёритиб турар эди[1].

Абу Абс (розияллоҳу анҳу)нинг ривоятида бу ҳадис қуйидагича келтирилган: “У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга доимо беш вақт намозни ўқир, сўнг Бани Ҳорисага қайтиб кетар эди. Бир куни ёмғирли, қоронғи тунда қайтаётганда асоси Бани Ҳорисанинг ҳовлисига етиб келгунча у учун ўзидан нур чиқариб турган”[2].

[1] Имом Ҳофиз ривояти. “ал-Исоба” китобида.

[2] Абу Нуъайм ривояти. “ад-Далоил”, – Б. 493.

 

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган