Пазандалик

Унсиз қовоқли пирог

Чоп этилди Aprel 2, 2020 Унсиз қовоқли пирогda fikr bildirishni o'chirish

Масалликлар:

Қовоқ — 200 г
Олма — 150 г
Шакар — 60 г
Жўхори крахмали — 40 г
Ванилин — 7 г
Долчин (корица) — 7 г
Творог — 350 г
Тухум — 3 шт
Сметана 30% — 60 г
Музқаймоқ — 1 қошиқ

Тайёрланиш усули:

Қовоқни майда бўлакларга бўлиб, газ печида 180 даража иссикликда 7 дакика давомида пишириб оламиз. Пишган қовоқни санчқи ёрдамида эзиб оламиз.
Олманинг пўчоғини артиб, данагини ҳам олиб ташлаймиз. Юпқа бўлакларга бўламиз.
Барча масаллиқларни қовоқ пюреси билан аралаштириб, қолипга жойлаймиз. Қиздирилган газ печида 35-40 дакика давомида 180 даража иссикликда пишириб оламиз.
Тайёр пирогни музқаймоқ билан тортамиз.