Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Чоп этилди Aprel 2, 2020 Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатдиda fikr bildirishni o'chirish

Кеча, 1 апрель куни Ўзбекистон Президентининг топшириғига асосан Афғонистонга коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий буюмлар ва болалар трикотаж маҳсулотлари кўринишида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқловчи тепловизор, пирометрлар сингари тиббий воситалар, ун, ёғ, гуруч ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда биринчи даражали хўжалик товарлар, шунингдек жафокаш афғон болалари учун трикотаж маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юки Ангрен-Тошкент-Термиз-Мозори-Шариф йўналиши бўйича етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал президент топшириғига асосан, коронавирусдан энг кўп азият чеккан Хитой ва Эронга инсонпарварлик ёрдамини жўнатилган эди.