АҚШда 104 ёшли бемор коронавирусдан тузалди
Американинг Орегон штатида энг кекса бемор коронавирусдан соғайиб кетди, деб маълум қилди маҳаллий Oregonian портали.
Порталнинг хабарига кўра, Иккинчи жаҳон уруши ветерани, 104 ёшли Уильям Лапсчис штатда биринчилардан бўлиб коронавирусга чалинган эди. Унинг қизи порталга хабар бериб, отаси бутунлай тузалиб кетганини айтган.
“У жуда соғлом. У жуда ҳаракатчан, дадил”, — дейди Лапсчиснинг қизи порталга берган хабарида.