Дунё янгиликлари

Коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича 1 миллиондан ошди

Чоп этилди Aprel 3, 2020 Коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича 1 миллиондан ошдиda fikr bildirishni o'chirish

Дунё бўйича COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ рўйхатга олинган ҳолатлар сони бир миллиондан ошди. Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, эпидемия бошланганидан бери 2 апрель ҳолатига 1 002 859 кишида касаллик аниқланган.

 

Сербиялик ҳарбийлар коронавируснинг енгил аломатлари кузатилган беморларни жойлаштириш учун Белграддаги кўргазмалар залига кроватлар жойлаштирмоқда.

Фото: Reuters

210 мингдан ортиқ бемор соғайиб улгурган, 51,3 минг киши эса коронавирусдан вафот этган.

Маълумот учун, коронавирусга чалинган беморлар сони 6 март куни 100 минг кишидан, 18 март куни 200 минг кишидан, 26 март куни эса 500 минг кишидан ошган эди.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШ (236 мингта), Италия (115 мингта), Испания (100 мингта), Германия (84 мингта) ва Хитойда (82 мингта) қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 205 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 25 нафари соғайган, икки нафари вафот этган.