Дунё янгиликлари

Макка ва Мадинада комендантлик соати жорий қилинди

Чоп этилди Aprel 3, 2020 Макка ва Мадинада комендантлик соати жорий қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистони ҳукумати мусулмонлар учун муқаддас бўлган Макка ва Мадина шаҳарларида комендантлик соатини жорий қилди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” телеканали хабар берди.

Энди ҳар иккала шаҳар аҳолиси фақат зарурат бўлган ҳолатларда (озиқ-овқат сотиб олиш ёки тиббий ёрдам олиш учун) соат 6:00 ва 15:00 оралиғида уйдан чиқиши мумкин. Фуқароларга ўз кварталлари доирасида ҳаракатланиш тавсия қилинади.

Тадбиркорликнинг ҳар қандай тури тўхтатилади. Фақат дорихоналар ва озиқ-овқат дўконларининг ишлашига рухсат берилади.

Саудия Арабистони қироллиги Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, бу чекловлар ҳарбийларга, хавфсизлик хизмати ходимларига, оммавий ахборот воситаларига, шунингдек, тиббий муассаса ходимларига тааллуқли эмас.

Телеканал берган маълумотга кўра, 3 апрель ҳолатига Саудия Арабистонида коронавирус билан хасталанганлар сони 1885ни ташкил қилади. Улардан 21 нафари вафот этган, 328 нафари соғайган.