Ўзбекистон янгиликлари

Яна бир ташкилот ходимлари хайрли акцияга қўшилди

Чоп этилди Aprel 3, 2020 Яна бир ташкилот ходимлари хайрли акцияга қўшилдиda fikr bildirishni o'chirish

Айни мураккаб вазиятда ўзбек халқига хос бўлган баҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига келиб тушаётган беминнат маблағларда намоён бўлмоқда.

“Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ходимлари ҳам ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ўтказиб бердилар.

Жамоат фондига тушган маблағлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга хизмат қилади.