Ўзбекистон янгиликлари

Карантин туфайли Тошкент ҳавоси тозаланмоқда

Чоп этилди Aprel 3, 2020 Карантин туфайли Тошкент ҳавоси тозаланмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассисларининг маълум қилишича, пойтахтда автомобиллар ҳаракатланишига чеклов апрель ойида ҳам давом этадиган бўлса ой сўнгига қадар автоуловлардан атмосферага чиқаётган зарарли газлар миқдори 32,5 минг тоннага камайиши кутилмоқда.

Аввал вазият қандай эди?

Жорий йил бошида Тошкент шаҳрида умумий 460 441 дона транспорт воситалари рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 396 012 таси хусусий секторлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу транспортлар бир йилда ўртача 400,0 минг тонна ташланмалар билан атмосфера ҳавосини заҳарлайди.

Агар 1 апрель санасидан жорий этилган карантин (чекловчи тадбирлар) даврида 100 мингга яқин транспортларнинг ҳаракатланишини тахмин қилсак, қолган 300 мингга яқини вақтинчалик юришдан тўхтаса, табиий равишда апрель ойининг ўзида атмосфера чиқаётган заҳарли газлар 75 фоизга камаяди.