Хом гапга пишиқ жавоб: Сендан ҳаё кетганда…
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ жамоат ҳаммомига кирдилар. У ерда бир даҳрий авратлари очиқ ҳолда чўмилаётган экан. Абу Ҳанифа уни кўрган заҳоти кўзларини юмиб олдилар. Буни кўрган даҳрий:
-— Эй Абу Ҳанифа, Аллоҳ кўзингизнинг нурини қачон олиб қўйди? -— деб мот қилиш ниятида савол қилди.
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ:
— Сенинг либосларингни олиб қўйган чоғда, — деб жавоб бердилар.