Янгиликлар

Коронавирусга чалинганларнинг энг заиф томонлари маълум бўлди

Чоп этилди Aprel 6, 2020 Коронавирусга чалинганларнинг энг заиф томонлари маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Хитойлик шифокорлар коронавирус билан касалланган беморларнинг энг заиф гуруҳларини аниқладилар.

Америкадаги журналда чоп этилган ҳисоботга кўра, CОВИД-19 тарқалишининг бошланғич босқичидаги ўлим ҳолатларининг аксарияти юқумли бўлмаган сурункали касалликларга чалинган 50 ёшдан ошган эркак беморларда бўлган. Масалан, диабет, юрак-қон томирлари ёки гипертензия.

Тадқиқот муаллифлари Ухандаги иккита касалхонада 85 та ўлимни ўрганиб чиққандан сўнг, шундай хулосага келишди. Беморларнинг ўртача ёши 65,8 ёшни ташкил этди, уларнинг 72,9 фоизи эркаклар.
Энг кўп учрайдиган аломатлар орасида шифокорлар юқори ҳарорат (85 бемордан 78 тасида кузатилган), нафас қисиши (60) ва кучсизликни (50) аниқлашган.