Мақолалар

Машқ қилишнинг нафас олиш жараёнига таъсири

Чоп этилди Aprel 7, 2020 Машқ қилишнинг нафас олиш жараёнига таъсириda fikr bildirishni o'chirish

Бадантарбия машқлари нафас олишни енгиллаштириб, ҳансираш ва қийналиб нафас олиш ҳолатларининг олдини олади. Бундай нафас олиш организм фаолияти учун жуда фойдалидир. Хусусан:

– Ўпкада тезлик билан ҳаво янгиланиб, бу билан ўпкага кирувчи тоза ҳаво миқдори ошади. Машқ бажармаган кишида бу ҳолат ўта суст бўлади.

– Бундан ўпкага тушадиган қоннинг тушиши зиёда бўлади, бу эса қоннинг юракнинг ўнг қоринчасига фаол етиб боришини таъминлайди. Оқибатда юрак фаолияти меъёрида бўлади ва қоннинг бадан томирларидаги ҳаракати тезлашади. Шунга кўра, юрак уриши барқарор ва кучли бўлади.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 26 000 сўм