Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Буюк устознинг эътирофи ва адолати

Чоп этилди Aprel 7, 2020 Хом гапга пишиқ жавоб: Буюк устознинг эътирофи ва адолатиda fikr bildirishni o'chirish

Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кўча-кўйда йиқилиб тушган ёки оёғи лойга ботиб қолган болаларни кўрса, уларга ёрдам қилиб тургазиб қўяр эди. Бир куни бир гўдакни ўрнидан тургизар экан унга:

­— Ҳой болакай, эҳтиёт бўлиб юргин, — дедилар.

Бола эса:

— Эй имом ҳазратлари, менинг йиқилишим ҳеч нарса эмас. Ўрнимдан туришим осон. Аммо сиз кўпроқ эҳтиёт бўлинг! Чунки олимнинг йиқилиши — ­оламнинг йиқилишидир, —  деди.

Боланинг фаросати ва ўткир мулоҳазали жавобидан ҳушёр тортган имомнинг кўзларига ёш келди ва шогирдларига: “Агар бирор масалада меникидан кўра кучлироқ далилга дуч келсангиз, ўшанга амал қилинг, менга кўр-кўрона эргашманглар”, дедилар. Бу Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг инсофи, адолати, заковатли ёшларни эътироф этиши ва уларни қўллаб-қувватлашининг ёрқин ифодаси эди.