Мақолалар

Илм фазилати  баёнида

Чоп этилди Aprel 8, 2020 Илм фазилати  баёнидаda fikr bildirishni o'chirish

– Илм – дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидур. Илм инсон учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилатдур. Зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракотимизни  ойина каби кўрсатур. Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур. Савобни гуноҳдан, ҳалолни ҳаромдан, тозани мурдордан айуруб берур, тўғри йўлга раҳнамолик қилуб, дунё ва охиратда масъуд бўлишимизга сабаб бўлур… Илмнинг фойдаси у қадар кўпки, таъриф қилғон бирла адо қилмак мумкин эмасдур. Бизларни жаҳолат қоронғулигидан қутқарур. Маданият, инсоният, маърифат дунёсига чиқарур, ёмон феъллардан, бузуғ ишлардан қайтарур, яхши хулқ ва адаб соҳиби қилур.

Абдулла   АВЛОНИЙ