Мақолалар

Хурмо бутоғининг нур сочиши

Чоп этилди Aprel 8, 2020 Хурмо бутоғининг нур сочишиda fikr bildirishni o'chirish

Абдураҳмон ибн Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади:

«Ёмғирли кеча эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хуфтон намозига чиққан вақтларида чақмоқ чақди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чақмоқ нурида Қатода ибн Нўъмон (розияллоҳу анҳу)ни кўриб: “Эй Қатода, агар намозингни ўқиб бўлсанг, мен сенга буйруқ бермагунимча жойингдан қимирламагин”, дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоздан бўшаганларидан кейин Қатоданинг ёнига бордилар ва унга хурмо бутоғини бериб: “Буни олгин, у сенга ўн қадам олдингни ва ўн қадам ортингни ёритиб туради”, дедилар[1].

[1] Абу Нуъайм ривояти. “ад-Далоил”, – Б. 493–494.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган