Пазандалик

Наполеон торт тайёрлаш

Чоп этилди Aprel 8, 2020 Наполеон торт тайёрлашda fikr bildirishni o'chirish

Уй шароитида наполеон тайёрлаш
Классик “Наполеон”нинг асосий ҳусусияти коржларнинг шакарсиз пиширилишида, лекин улар жуда енгил, ҳаводор ва  мазали чиқади. “Наполеон” пироги қандай ҳамирдан пиширилишини ҳамма ҳам билмайди, чунки  кесилганда жуда кўп қатлам бўлади. Кўпинча бошқа вариантлар мавжуд бўлса-да, қаватли ҳамирдан фойдаланилади. Oдатда коржлар муздай сув ёки сут, сариёғ ёки юқори сифатли маргарин, туз, коржларни қаватли чиқариш учун сирка ва элаб олинган юқори навли ундан тайёрланади. Баъзан ҳамирга сметана, сут, тухум, ароқ, пиво ва пишлоқ қўшилади. Тайёр хамирдан 1-2 мм қалинликда ёйилган коржлар кесиб олинади ва 200° C ҳароратда қиздирилган газ печида 8-15 дақиқа давомида пиширилади. Энг муҳими, коржлар синмаслиги учун, уларни пишгандан сўнг кеса кўрманг.  Тайёр ва крем билан қопланган тортни эҳтиёткотлик билан чиройли текисланг.

“Наполеон” учун керакли креми тайёрлаш хақида гапирайлик. Торт учун кўпинча қайнатма, сметанали, қаймоқли ва сарёғли крем тайёрланади, хоҳишга кўра баъзан шоколад ҳам қўшилади. Крем сурилганидан сўнг, сингиши учун тайёр тортни 10 ва ундан кўпроқ соатга тиндиришга қўйилади. Тайёр бўлган ширинликни хоҳишга кўра исталган ёнғоқ тури билан безатиш мумкин. Бунда Наполеон яна хам мазалироқ бўлади.

Уй шароитида наполеон торти: бир неча сирлар
Хамирга жуда кўп ун қўшманг – у фақатгина яҳши ёйилса бўлгани. Жуда қаттиқ ҳамир коржларни қуруқ ва синувчан қилади- торт эса юмшоқ бўлиб сингимайди. Коржлар қанча юпқа ёйилса шунча яҳши. Крем эса қанча кўп бўлса торт янада мазали бўлади.

Ёғли сарёғ ёки маргарин олиб, хамир қоришдан аввал уни албатта яҳшилаб совутинг. Лекин сарёғ музлаб қолмаслиги лозим, акс холда коржларни ёйиб бўлмайди, улар йиртилиб кетади.

“Наполеон” коржлари анча шишади, шунинг учун уларни вилка билан пиширишдан олдин тешиб чиқамиз, шунда улар текис чиқади. Агар тортингиз юмшоқ ва сувли чиқишини хоҳласангиз кремни коржлар тайёр бўлган заҳотиёқ суринг, агарда қисирлоқ (хрустящий) тортни маъқул кўрсангиз кремни коржлар совугандан сўнг суринг.

“Наполеон” торти: босқичма-босқич рецепт 
Ушбу тортни тайёрлаш қийин эмас, лекин сизнинг яқинларингиз қанчалик хурсанд бўладилар! Шундай қилиб, сизга қуйидаги махсулотлар керак бўлади:

Хамир учун:

сув – 160 мл;
эланган юқори навли ун – 400 г;
сарёғ ёки маргарин – 260 г;
туз – 1/4 чой қошиқ;
сирка – 15 мл.

Крем учун:

шакар – 300 г;
сут – 700 мл;
сарёғ – 200 г;
туҳум – 2 та;
краҳмал – 20 г;
таъбга кўра ванилин.

Тайёрлаш усули:

Туз, ун ва сариёғни  чуқур идишга солиб увоқ холига келтиринг.
Музли сувни сирка билан аралаштиринг.
Сувли аралашмани сариёғли увоққа тўҳтовсиз аралаштирган холда солинг.
Тез хамир қоринг.
Хамирни 10 ёки ундан ортиқ бир ҳил бўлакларга бўлинг (бу сизнинг тортингиз қанчалик катта кичик еканлигига  боғлиқ).
Зувалачалар ясаб, уларни бир соатга музлатгичга қўйинг.
Столга пишириш қоғози ёки пергамент парчаси қўйинг, уни ёғ билан ёғланг ва хар бир зувалани ёйинг.
Идишнинг қопқоғи ёки бирон бир тарелка ёрдамида текис қилиб кесиб олинг. Қолган ҳамирни кейинги зувалачаларга қўшсангиз бўлади.
Корж юзасини вилка билан бир нечта жойида тешиклар қилинг.
Коржларни 200 ° C хароратда 7-10 дақиқа давомида пиширинг.
Кремини тайёрлаш босқичлари:

Крем учун краҳмал, ванилин ва шакарни чуқур кастрюляга солиб аралаштиринг.
Туҳумни хам ўша кастрюляга солиб яҳшилаб кўпиртиринг.
Ушбу аралашмага сутни солинг.
Идишни оловга қўйиб тинимсиз, крем юзида пуфаклар пайдо бўлгунча аралаштиринг.
Совутилган кремга сариёғни қўшинг.
Кремни яҳшилаб кўпиртириб олинг.
Тайёр крем билан хар бир коржни суриб торт ҳолатига келтиринг ва битта коржни урвоқлаб торт устини безатиш учун қолдиринг.
Тортни 2 соатга крем сингиши учун қолдиринг.
Крем ёрдамида торт ёнларини суриб текислаб олинг ва қолган битта коржни урвоқлаб торт усти ва ёнларига сепиб чиқинг.
Тайёр Наполеон тортини 10 соат давомида музлатгичда қолдиринг.