Ўзбекистон янгиликлари

Автомобилларга рухсат бериш тартиби ўзгарди

Чоп этилди Aprel 9, 2020 Автомобилларга рухсат бериш тартиби ўзгардиda fikr bildirishni o'chirish

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига Давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.
Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.