Пандемия Amazonʼга қўл келди. Компания 100 минг кишини ишга олмоқчи
Аввалроқ коронавирус пандемияси туфайли йўқотишларга дуч келган дунёдаги энг йирик онлайн чакана савдо дўкони Amazon энди ўз ходимларини кенгайтирган ҳолда яна 100 мингга яқин ишчи ёллашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, пандемия сабаб Amazon дўконларининг ёпилиши ҳамда одамлар ҳаракатининг чекланиши сабабли онлайн буюртмалар сони кескин ўсишни бошлаган. Шу боисдан ҳам компаниянинг янги ишчилар ёллашига тўғри келмоқда.
“Биз бу одамлар ҳамма нарса ўз изига тушиб кетгунча ва уларнинг собиқ иш берувчиси қайта чақириб олгунча жамоамизда қабул қилишдан хурсанд бўлишимизни билишларини истаймиз”, дейилади Amazon томонидан берилган баёнотда.