Дунё янгиликлари

Коронавирусни кексаларга кимлар юқтирмоқда?

Чоп этилди Aprel 9, 2020 Коронавирусни кексаларга кимлар юқтирмоқда?da fikr bildirishni o'chirish

“Кекса русларда коронавирус инфекциясининг манбаи кўпинча уларнинг болалари ва неваралари ҳисобланади”, деди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Болалар саломатлиги миллий тиббий тадқиқот маркази раҳбари Андрей Фисенко.

Унинг таъкидлашича, болалар соғлом кўринишга эга бўлса-да, улар аслида, вирус ташувчиларидир. Шунинг учун кекса одамлар ва ёш болалар алоҳида яшашлари керак. Бироқ, болалар учун, айниқса, агар болада жиддий сурункали касалликлар бўлса, коронавирус таҳдид солиши мумкин. Бундай ҳолларда, ёш бемор ҳам вафот этади.

Аввалроқ, Ғарб оммавий ахборот воситалари болаларнинг коронавирус вирусидан вафот этган ҳолатлари ҳақида хабар беришганди. Масалан, яқинда Хитойда 14 ёшли бола коронавирусдан вафот этди. Баъзи мутахассисларнинг таъкидлашича, ўлимнинг олдини олиш учун беморнинг ёши эмас, балки беморнинг бошқа касалликларининг комбинацияси ва оғирлигини ҳисобга олиш муҳимдир.

Қайд этилишича, айни кунларда Россияда ушбу касалликка чалинганларнинг деярли ярми 45 ёшгача бўлган одамлардир. Уларнинг аксариятида юрак-қон томир касалликлари ва диабет бор, бу эса коронавирус билан касалликнинг боришини ёмонлаштиради.