Янгиликлар

Ер юзида ярим миллиард одам қашшоқлашиши мумкин

Чоп этилди Aprel 10, 2020 Ер юзида ярим миллиард одам қашшоқлашиши мумкинda fikr bildirishni o'chirish

Қашшоқликка қарши курашувчи Oxfam халқаро ташкилоти жаҳон мамлакатларига мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси иқтисодиётни оғир аҳволга солиб қўймаслиги учун комплекс чораларни ишлаб чиқишга чақирди.

Oxfamнинг огоҳлантиришича, коронавирус пандемияси туфайли ер юзида тахминан ярим миллиард аҳоли қашшоқлашиши мумкин.

Ташкилот эълон қилган ҳисоботида таъкидланишича, инқироз вақтида бой мамлакатлар ўз иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида триллионлаб долларни жалб қилишга тайёрликларини намойиш этди. “Худди шундай ёрдамни қашшоқ мамлакатлар учун ҳам бериш керак”, – дея баёнот берди Oxfam.