Жанубий Корея: Коронавирусдан тузалган 91 бемор яна касалланди
Мутахассисларнинг таъкидлашича, беморларда вирус “уйқу ҳолатида” қолиши мумкин ва кейинчалик фаоллашган.
Коронавирусдан даволангандан кейин карантиндан чиқарилган 91 нафар кореяликларда қайта ўтказилган синовлар COVID-19 борлигини кўрсатди, дея хабар бермоқда “Рёнхап” агентлиги Жанубий Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига таяниб.
Марказнинг маълумотига кўра, улар батафсилроқ таҳлил қилиш учун беморларнинг нафас олиш органларидан вирус ҳужайраларини олганлар, натижалари икки ҳафтадан кейин аниқланиши керак.
Хусусан, мутахассислар ушбу беморлар организми COVID-19 га қарши антитаналарни ишлаб чиқарадими ёки йўқлигини билишмоқчи. Бироқ, баъзи мутахассисларнинг таъкидлашича, антитанаси бўлган одамлар бошқаларга вирус юқтирмайди.
Шу билан бирга, жанубий кореялик мутахассисларнинг фикрича, беморларга вирус қайта юқмаган ва уларда илгари бўлган вирус яна фаоллашган.
Бир қатор вирусологлар ва эпидемиологлар, шунингдек, COVID-19 инсон танасининг баъзи ҳужайраларида яширин бўлиб қолиши мумкинлиги ва кейинчалик нафас олиш тизимида қайта фаоллашиши мумкинлигини таъкидлашди.
Жанубий Кореяда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари биринчи марта феврал ойидан бери 30 дан 27 тагача тушди. Шундай қилиб, касалликларнинг умумий сони 10450 кишига етди.
Коронавирусдан вафот этганлар сони тўрт кишига кўпайди ва 208 кишини ташкил этди. Жанубий Кореяда жами 6973 киши тузалди.