Ўзбекистон янгиликлари

Карантин вақтида фойдали портал ишга тушди 10.04.2020 21:48 0 1129

Чоп этилди Aprel 11, 2020 Карантин вақтида фойдали портал ишга тушди 10.04.2020 21:48 0 1129da fikr bildirishni o'chirish

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги UZINFOCOM ягона интегратори ва IT-Парк билан биргаликда карантин вақтида кўпчилик учун фойдали бўлган Uydaqoling.uz портали ишга туширди.

Мазкур порталда аҳоли учун карантин режимида энг долзарб ва муҳим электрон хизматлар тақдим этилган.

Мазкур портал орқали уйдан туриб барча хизматлардан тўлақонли фойдаланиш мумкин. Uydaqoling.uz сайти орқали онлайн тарзда нонушта, тушлик, кечки овқатларга буюртмалар бериш ёки маҳсулотларни буюртма қилиш, тиббий маслаҳатлар, масофавий таълим олиш ва ҳоказо…

Ҳозирги кунга қадар порталда 190 дан ортиқ хизматлар ўрин олган. Тақдим этилаётган интернет-хизматлар кенгайтириб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар бир киши мустақил равишда янги хизматларни қўшиш учун махсус анкета орқали каталогга таклиф бериши мумкин.