Дунё янгиликлари

Пентагон коронавирус учун 500 мингга яқин энг янги тестларни сотиб олди

Чоп этилди Aprel 11, 2020 Пентагон коронавирус учун 500 мингга яқин энг янги тестларни сотиб олдиda fikr bildirishni o'chirish

Пентагон 472,000 сўнгги COVID-19 синовларини ва 250 га яқин “GeneXpert” қайта ишлаш мосламаларини сотиб олди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбийлари жума куни тарқатган баёнотда айтилган.

Шартнома бўйича АҚШ Мудофаа вазирлиги компанияга 32,78 миллион доллар тўлайди.

“Шартнома 2021 йил 31 мартгача якунланади деб тахмин қилинмоқда”, дейилади хабарда.

“GeneXpert” типидаги тизимлар янги намунадаги коронавирусни таҳлил қилиш учун намуна тайёрлагандан сўнг 45 минут ичида аниқлашга имкон берадиган сўнгги қурилмалардир, дея хабар беради ТАСС.