Коронавирус қурбонлари сони бўйича АҚШ Италиядан ўтиб кетди
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирга қадар АҚШда коронавирус инфекция туфайли 19 701 ўлим ҳолати қайд этилган.
Шу тариқа янги коронавирус келтириб чиқарган касаллик туфайли вафот этганлар сони бўйича Америка Қўшма Штатлари Италияни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди. Жонс Хопкинс университети бу маълумотни федерал ва маҳаллий ҳокимият маълумотлари асосида эълон қилди.
Бугунги кунга қадар АҚШда 19 701 ўлим қайд этилган, Италияда 19 468. АҚШ касаллик қайд этилганлар сони бўйича ҳам дунёда биринчи ўринда — бу ерда 506,188 киши ушбу инфекция билан зарарланган. Тузалганлар сони эса 29 327 нафарни ташкил этмоқда. Италияда 152 271 кишига коронавирус ташхиси қўйилган ва 32 534 киши бу дарддан фориғ бўлган.
Жума куни Америка Қўшма Штатлари кунига ўлимнинг энг юқори кўрсаткичини қайд этди — 2,108 киши вафот этди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус инфекциясининг пандемияси даврида 1,7 миллионга яқин одам юқтирилди, 100 мингдан ортиқ одам вафот этди.