Дунё янгиликлари

ОПЕК+ келишуви қора олтин нархининг ошишига сабаб бўлмоқда

Чоп этилди Aprel 13, 2020 ОПЕК+ келишуви қора олтин нархининг ошишига сабаб бўлмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

ОПЕК+ мамлакатлари ўртасида нефть қазиб олишни камайтириш бўйича келишувга эришилганидан кейин қора олтин баҳоси аста-секин кўтарила бошлади. Айни пайтда жаҳон биржаларида Brent маркасининг нархи 4,40 фоизга кўтарилди, WTI маркали нефть нархининг ошиши эса 7,07 фоизни ташкил этди. Ҳозирда Brent маркасининг бир баррели 33,22 долларгача баҳоланмоқда.
ОПЕК+ мамлакатлари ўтган якшанба куни нефть қазиб олиш ҳажмини 2018 йилдаги кўрсаткичга нисбатан май-июнь ойларида 23 фоизга, 2020 йилнинг охиригача 18 фоизга ва 2022 йилгача 14 фоизгача қисқартириш ҳақида битим имзолади. Келишувга биноан, биринчи босқичда альянс қора олтин қазиб олишни кунига 9,7 миллион баррелга қисқартиради, кейинроқ қисқартириш 8 ва 6 миллион баррелни ташкил этиши керак.