Мақолалар

“Саксон ёшда уйланиб, ўн фарзанд кўрдим…”

Чоп этилди Aprel 13, 2020 “Саксон ёшда уйланиб, ўн фарзанд кўрдим…”da fikr bildirishni o'chirish

“Йигирманчи асрнинг етмишинчи йилларида Ноблусдаги “Нажоҳ” университетидан бир гуруҳ талабалар Фаластиндаги энг ёши улуғ инсон билан учрашиб, сўнг у ҳақида университетнинг деворий газетасига мақола ёзиш учун боришди.

Халил шаҳрида ёши 120 га етган бир отахонни топишди. У биринчи жаҳон урушидан тахминан 60 йиллар олдин таваллуд топган экан. Унинг ҳали ҳам жисми бақувват, хотираси кучли эди. Аммо у талабалар учрашган йили вафот этибди.

Талабалар у кишидан сўрашди:

– Амаки! Мана шу узун ҳаётингиз мобайнида гувоҳи бўлган энг ғаройиб воқеа нима бўлган?

У деди:

– Мен сизларга ҳаётимдаги энг қизиқ воқеани айтиб бераман.

Отахон шундай деб ҳикоясини бошлади:

– Ёшим 70 га етганида хотиним вафот қилди. Аллоҳ у хотинимдан менга ўғил-қиз аралаш 10 та фарзанд ато қилди. Менинг ерларим, пулим кўп эди.

Сўнгра иккинчи хотинга уйланмоқчи бўлдим. Бунинг ҳидини сезган фарзандларим менинг уйимга жамланишди. Улар менга ўз хизматларини таклиф қилишди. Хотин, бола-чақалари билан нима хизмат бўлса қиладиган бўлишди. Булар ҳаммаси мени уйланмаслигим учунлиги  аниқ эди. Нима бўлса ҳам меросга шерик бўладиган хотин келмаса бўлди. Улар  тезроқ меросга эга бўлиш учун менинг ўлимимни кутишди.

Аммо кутилмаганда ўнта фарзандимдан ҳам айрилдим. 70 ёшимдан 80 ёшимгача ҳар йил биттадан фарзандим вафот этди. Уларни барини мана шу қўлларим билан дафн қилдим.

80 ёшимда яна уйландим. Иккинчи хотинимдан ҳам ўнта фарзанд кўрдим. Ҳозир улар ҳаммаси тирик, алҳамдулиллаҳ!”.

Муҳаммад Ротиб Ноблусий