Ўзбекистон янгиликлари

Қон қуйиш институти тошкентликлардан ёрдам сўрамоқда. Беморларга донорлик қони керак

Чоп этилди Aprel 13, 2020 Қон қуйиш институти тошкентликлардан ёрдам сўрамоқда. Беморларга донорлик қони керакda fikr bildirishni o'chirish

Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти донорлар ёрдамига муҳтожлиги хабар қилинди. Карантин пайтида донорлар сони кескин камайган ва оғир беморларга донорлик қони керак бўлмоқда.

Айни пайда беморларга шифокорларнинг ўзлари қон топширишяпти, бироқ бу етарли эмас. Институт Республика қон қуйиш маркази яқинида (Шота Руставели кўчаси, 138-уй, мўлжал — «Биродарлик қабристони» ёдгорлик мажмуаси) истиқомат қилувчи тошкентликлардан ёрдам сўрамоқда.

Қонни эрталаб, ёғли овқатларсиз, енгил нонуштадан сўнг топшириш керак. Ёнингизда паспорт бўлиши лозим.

Марказ телефон рақамлари:

71 2504792,
71 2501425,
71 2504790.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда карантин вақтида потенциал донорлар сони кескин камайиб кетганлиги сабабли муаммолар юзага келганда Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ёрдамга етиб келган ва кўнгилли равишда донорлик қони топширганди. Xabar.uz’га маълум қилинишича, «Эзгулик албатта қайтади» шиори остида донорлик қони топширган ҳарбий хизматчилар бир суткага дам олишга юборилган ва 3 кунга жисмоний машқлардан озод қилинган эди.