Мақолалар

Мўминнинг қалби ва унинг иши мисоли

Чоп этилди Aprel 14, 2020 Мўминнинг қалби ва унинг иши мисолиda fikr bildirishni o'chirish

Аллоҳ таоло мўмин ва кофир қалбининг мисолини Қуръонда келтирган: «Аллоҳ осмонлар ва Ернинг “нури”дир. Нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган муборак зайтун дарахти (мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Мазкурлар қўшилганда эса) нур устига нур (бўлур). Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисолларни келтирур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир» (Нур, 35).

Аллоҳ таоло мўмин қалбидаги Ўз нури мисолини келтириб, мўминнинг қадр-қиммати ва ўрнини кўрсатиб қўйди. Унга келажакда нима ҳозирлаб қўйганини  билдирди. Мўминнинг кўнгли мисли уй, қалби қандил, қалбидаги маърифат мисли чироқ, оғзи мисли эшик, тили мисли калитдир. Қандилнинг мойи эътиқоддан, пилиги зуҳддан, шишаси ризо, осадиган чилвирлари – ақлдан. Агар мўмин оғзини очиб қалбидаги нарсани тили билан иқрор қилса, чироқ нури девордаги тирқишдан чиқиб, Аллоҳнинг Аршигача ёришади. Бу мўминнинг сўзлари нур, амали нур, зоҳири нур, ботини нур, ишининг боши нур, якуни ҳам нур, қиёмат куни қисмати ҳам нур.

 

 

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг

“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 18000 сўм