Дунё янгиликлари

ССВ бош психиатри: “Карантиндан кейин ажралишлар кўпайиши мумкин”

Чоп этилди Aprel 14, 2020 ССВ бош психиатри: “Карантиндан кейин ажралишлар кўпайиши мумкин”da fikr bildirishni o'chirish

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош психиатри Зураб Кекелидзенинг сўзларига кўра, мамлакатда ўзини ўзи изоляция қилиш режими бекор қилинганидан кейин ажралишлар сони кескин кўпайиши мумкин.

Шунинг учун у барчани ушбу қийин психологик шароитда бир-бирларига ғамхўрлик қилишга чорлаб, “Оиланинг ҳар бир аъзоси кунига бир ёки икки соат ёлғиз қолиши керак”, дея таъкидламоқда.

“Интерфакс” билан суҳбатда психиатр русларга стрессни алкогол билан енгмасликни, аксинча бутун оила билан жисмоний машқлар қилишни маслаҳат берди.