Дунё янгиликлари

Европалик кексалар йил охирагача кўчага чиқолмаслиги мумкин

Чоп этилди Aprel 14, 2020 Европалик кексалар йил охирагача кўчага чиқолмаслиги мумкинda fikr bildirishni o'chirish

Европа мамлакатларида кексаларни коронавирусдан ҳимоялаш учун уларни ажратиб қўйиш режимини 2020 йилнинг охиригача чўзиш керак. Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Bild нашрига берган интервьюсида ана шундай фикрни билдирди.

“Вакцина йўқ экан, кексалар билан алоқани максимал даражада чеклашимиз зарур”, – деди у. Ляйеннинг айтишича, янги коронавирусга қарши вакцина йил охирида, айнан Европадаги лабораторияда пайдо бўлиши мумкин. Эмлаш тезроқ амалга ошиши учун эса ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар аллақачон бошлаб юборилган.

Чеклов биринчи навбатда қариялар уйларида яшайдиганларга тегишли, чунки айнан шу жойларда коронавирус тез тарқаляпти. 

“Бунинг қийинлигини биламан, бироқ бу ҳаёт-мамот масаласи. Биз интизомли ва сабрли бўлишимиз даркор”, – дея таъкидлади Еврокомиссия раиси.