Соч тўкилиши ҳақида қилинган дуо
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сажда қилиб турган бир кишини кўрдилар. У сочини тупроқдан тўсиб, сочи билан машғул ҳолатда эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳим, унинг сочини йўқотгин!” дедилар.
Анас (розияллоҳу анҳу) айтади: “Шундан сўнг унинг сочи тўкилиб кетди”[1].
[1] Абу Нуъайм. “ад-Далоил”. – Б. 243–245.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган