Дунё янгиликлари

АҚШ разведкаси Исроил ва НАТОни олдиндан коронавирус ҳақида огоҳлантирган

Чоп этилди Aprel 18, 2020 АҚШ разведкаси Исроил ва НАТОни олдиндан коронавирус ҳақида огоҳлантирганda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ разведкаси Исроил ва унинг НАТОдаги шерикларига ўтган йилнинг ноябр ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус тарқалиши ҳақида огоҳлантирган, деб ёзади The Times of Israel.

Бундан олдин, АBC хабарига кўра, АҚШнинг разведка идоралари Оқ уйга вирусни кузнинг охирида яна тарқалиши хавфи тўғрисида хабар беришганини хабар қилган эди. Разведка коронавирус “ҳалокатли воқеа” бўлишини таъкидлаган.

Нашр таъкидлашича, Президент Доналд Трамп маъмурияти ушбу маълумотни “қизиқ” деб ҳисобламаган. Шу билан бирга, Вашингтон Шимолий Атлантика алянси ва Тел-Авивдаги иттифоқчиларига олинган маълумотлар тўғрисида ҳисобот беришга қарор қилди.

The Times of Israel хабарига кўра, Исроил расмийлари америкалик ҳамкасбларидан олинган маълумотларни муҳокама қилишган. Тахминларга кўра, Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ухандаги COVID-19 нинг тарқалиши ҳақида билган, аммо “ҳеч нарса қилмаган”.

Ухан шаҳрида пайдо бўлган номаълум пневмония касаллиги декабр ойининг охирида маълум бўлди. Олимлар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар – бу янги коронавирус.

Март ойи ўрталарида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия тарқалганини эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда икки миллиондан ортиқ одамга касаллик юққан ва 135 минг киши коронавирус қурбони бўлди.