Дунё янгиликлари

Коронавирус туфайли қаҳва танқислиги юзага келиши мумкин

Чоп этилди Aprel 18, 2020 Коронавирус туфайли қаҳва танқислиги юзага келиши мумкинda fikr bildirishni o'chirish

“Bloomberg” агентлиги бир қатор маълумотларга асосланган ҳолда Жанубий Америкада коронавирус тарқалиши дунёда кофе танқислигини келтириб чиқариши мумкинлигини айтмоқда.

Материалда қайд этилишича, ушбу мамлакатларда санитария меъёрларининг жорий қилиниши, банкларнинг ёпилиши ва транспортдаги қатновларнинг тўхталиши туфайли ишчилар етишмаслиги ҳолати юзага келади.

Маълумот ўрнида, ҳозирда дунёдаги қаҳва миқдорининг 2/3 қисмини таъминлайдиган Бразилия, Колумбия, Перу каби мамлакатларда қийин вазият кузатилмоқда.