Оила

Ота

Чоп этилди Aprel 18, 2020 Отаda fikr bildirishni o'chirish

Ўшанда мактаб битирувчиси эдим. Илм даргоҳи остонасидан ўн бир йил олдин кириб борган бўлсам. Энди, бир олам таассуротлар билан бу масканни тарк этаётганди. Бу қисқа, аммо бетакрорлиги ва унитилмаслиги билан бир умрга татийдиган мактаб чоғларида Ахмад домлага ўзгача меҳр қўйган эдим. У инсон мактабимиздаги энг ёши улуғ мураббий ҳисобланиб, одобнома фанидан сабоқ берарди.

Вақти келиб битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Ҳар ким ўзи ардоқлаган инсонга ҳар галгидан ҳам бошқача муносабатда. ҳурматда бўладиган палла. Мен ҳам беихтиёр Ахмад домланинг ҳузурига бордим. Зора, мустақил ҳаётга қадам қўяётганимда, у одамни устоз сифатида маслаҳатлар бир нуроний киши бўлганлиги учун самимий дуоларидан баҳраманд бўлишни кўнглимга тугиб қўйгандим. Унга муддаомни ҳам айтмадим. Мақсадларим кўзларимда акс этиб турарди. Ахмад домла ёнига ўтиргизиб олдида. худди ўз отамдай бошимни силаганча айтган илк гапи шу бўлди…

“Бу ҳаёт эртами-кечми ҳар кимдан мустақил фикрлашни, ишлашни талаб қилади. Ҳаёт мехрибон оналаримиздай қўлимизга бол тутмайди“. Ўйланиб қолдим. Тўғриси устозим илгари ҳам дарс пайтларида бундай фалсафий гапларни кўп айтганди-ю, лекин ўшандаги фикрлар унчалик таъсир қилмаганди менга. Бу сафарги мушоҳадалари негадир юрагим тубига етиб боргандай, бутун вужудимни қандайдир ҳаяжонқоплаб олди. Бир зум щу тахлит турдим-да, яна домланинг нур ёғилиб турган юзига термулдим. Устоз саволомуз қараб турганимни кўргач, “кел, ўғлим, сендек пайтимда ҳаётнинг қандай синовларига дуч келганим тўғрисида гапириб бераман. Кошки, эртага ота. бир зиёли инсон бўлганингда ҳозир айтган гапларим асқатиб қолса” деб қолди. Беихтиёр унга қулоқ тутдим.

“Тўғрисини айтсам, шу ёшга кириб, бошқалар каби ота бўлган бўлсам-да, ҳанузгача ота меҳрига муҳтождай ҳис этаман ўзимни. Нега дейсанми? отамдан жуда ёшлигимданоқ айрилгандим. Ўшанда саккиз ёшлар атрофида эдим. Оилада тўрт ўғилмиз, тўнғичи ўғил мен бўлсам. Энг кичик укам ҳали икки ёшга ҳам тўлмаган норасида гўдак эди. Отам бахтсиз воқеа туфайли ҳалок бўлганда, муштипар онаму, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган тўрт фарзанд марҳумнинг ортидан бўзлаганча чириллаб қолавердик. Хотирамда бир умрга муҳоланиб қолган воқеалар, қора кунлар шундан кейин бошланди. Ўшанда энг қийини раҳматли онам зиммасига тушди. Қўлидаги эмизикли бола билан тирикчилик илинжида қай бир эшикни қоқиб кўрмади, қандай ишларни қилиб кўрмади дейсан. Бу пайтда ҳали ёш бўлсамда бечора онам тортаётган изтироблару азоблар менга ҳам таъсир қилмасдан қолмасди. ўлимдан келганча унга ёрдамлашишга ҳаракат қилардим. Кўпинча онам ҳали сутдан чиқмаган укамни менга қолдириб кетарди-да, ўзлари бизларни боқиш учун кўчага чиқиб кетишга мажбур бўларди. Кунда бўлмасада, кунаро катта оғир сумкаларда керакли нарсаларни кўтарганча кириб келганида бўйин томирлари бўртиб чиқиб кетганини гувоҳи бўлардИМ. Онамга жуда ачинардим. у ҳам аёл ҳам эркак киши сифатида тинмай меҳнат қиларди. Оила боқиш илинжида тезда ёшига нисбатан анча кексайиб мункиллаб қолгандай эди. Шунда ҳаёлимга бир фикр такроран келаверарди. “Аёл кишининг жони қирқта бўлади”-менимча, ундай эмасдай. Назаримда, аёл кишининг ҳар бир жонига яна қирқтадан жон борга ўхшайи. Чунки онам тортган азоблар йигит киши кўтаролмасди. Шу тарзда кунлар ўтаверди. Яратганнинг ўзи озми-кўпми ризқини ҳам бераркан. Худо онамга бардош берди. Етим қолган болалари бахтига умр берди. У инсоннинг паноҳида анча улғайиб қолдик. Сен каби мактаб битирувчиси бўлганимда раҳматли онам қанчалар қувонганди-я. Энди шу ўғлимга суяниб яшайман деб шу қадар қувонгандики, асти қўяверасан. Бироқ бир камбағалнинг оғзи ошга етай деганда мен учун фожеа юз бергандай бўлди. Яратган кутилмаганда рўшнолик крмаган онамнинг омонатини қайтиб олди. Ҳали эсини таниб улгурмаган укамларга қўшилиб юм-юм йиғладим. Ҳозирданоқ ҳам отадан, ҳам онадан эрта айрилганимиздан бўзлаб куз ёш тўкдим. Аввалга бундай катта йўқотишларга кўниколмай юрдим. Лекин вақт ўтиб борган сари қалб жароҳатларим аста-секин бита бошлагандай эди. Бу ҳам ҳаётнинг синовларидан бири деб ўзимни укаларимни овутишга одатландим. Том маънода ўша пайтда тўғри маънода зимизни-ўзимиз алдаб яшашга мажбур эдик. Кимнинг қандайлиги шундай пайтда билинаркан. Яхши одамларнинг беминнат кмочи билан кун ўтказа бошладик. Оилада тўнич ўғил бўлганлигим учун бирор касб бўйича ўқишимни маслаҳат беришди. Иқтисодий аҳволимни тушунтирдим. уч-тўрта мурувватли инсонлар ўзаро келишиб, мени ўқитишмоқчи бўлишди. Йўқ демадим. Зеро, агар мен ўқий олсам, укаларим ҳам зиёли инсон бўлиб, эртага бир умрга қийналиб яшашмайди деб ўйладим. Ҳар қандай қийинчиликларни зиммамга олиб, олийгоҳлардан бирида таълим олишни бошладим. Шу мактабда ўз ишимни бошладим. Бирин-кетин укамлар ҳам йигит бўлиб олишди. Уйланганимдан сўнг ҳаётим анча яхшилангандай бўлди. Рафиқам билан биргаликда имкон борича кўплаб эзгу ишларни амалга оширдим. Бир-биримизга ёрдамлашиб, укаларимни ҳам уйли-жойли қилдик. Ҳозирда ота-онамдан қолган ҳовлига тўпланганимизда уйимиз одамга тўлиб кетади. Биргалашиб маҳрум ота-онамнинг руҳларига тиловат ўқиймиз. Айниқса, уларнинг чироқлари ўчмай қолганидан ўзимизда йўқ қувонаман. Мени ҳам сен каби ўғилларим. фарзандларим бор. Худойимга беадад шукроналар бўлсинки бирини уйладим. Бошқасини ўқитаман. Уларга ота сифатида меҳр бермоқдаман. Шундай бўлса-да, ота бўлиб шу ёшга кирсам ҳам тез-тез марҳум отамнинг роҳат нималигини билмаган онамнинг меҳрини қўмсаб қоламан”. Ахад домла яна кўплаб нарсаларни гапиради. Бироқ мен эшитмайман. Эшитолмайман. Чексиз хаёллар оғушига ғарқ бўлиб кетаман. Фақат устозимнинг инсон қаэрда ва қандай мавқейга эга бўлмасин меҳрга муҳтож бўлиб яшайвераркан” деб айтган гаплари қулоқларим остида акс-садо бериб тураверади.

Аминжон Халилов