Дунё янгиликлари

Камида 300 000 африкалик коронавирус қурбонига айланиши мумкин

Чоп этилди Aprel 19, 2020 Камида 300 000 африкалик коронавирус қурбонига айланиши мумкинda fikr bildirishni o'chirish

Жума куни БМТнинг Африка бўйича иқтисодий комиссиясининг (UNECA) хабар беришича, CОVID-19 пандемияси камида 300 000 африкаликнинг ўлимига сабаб бўлиши ва 29 миллион кишини ўта қашшоқ ҳолга келтириши мумкин.

Ҳозирда Африканинг 54 та мамлакатида 20 мингдан камроқ одам коронавирусни юқтириб олган. Дунё бўйича икки миллиондан ортиқ кишининг касаллангани инобатга олинса, бу жуда кичик рақам бўлиб кўриниши мумкин. Аммо ЖССТ Африкада келаётган уч ва олти ой ичида 10 миллионга яқин одам касалланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

“Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хавфсизликни таъминлаш учун бизга камида 100 миллиард доллар керак. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, Африкада CОVID-19 нинг иқтисодий таъсири туфайли 5 миллиондан 29 миллионгача бўлган одамнинг кунлик эҳтиёж учун сарфлайдиган маблағи 1,9 долларга тушади. Бу қашшоқлик чегарасидир”, дейилади UNECA ҳисоботида.

Бу йил биргина Нигерия нефть экспортидан келадиган 14 миллиарддан 19,2 миллиард долларгача маблағни йўқотади. Шунингдек, Африкадан экспорт қилинадиган бошқа товарларнинг нархлари ҳам пасайган.