Парҳезшунос антидепрессант озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлигини рад этди
Олимлар коронавирус пендемияси даврида стресс ҳолатига қарши курашиш учун озиқ-овқат истеъмоли миқдорини назорат қилишни уқтирмоқда.
Парҳезшунос Виктор Тутельяннинг фикрича, дунёда антидепрессант озиқ-овқатлар мавжуд эмас. Бироқ руҳий ҳолатни яхшилаш, кайфиятни кўтариш учун истеъмол қилинаётган озиқ-овқат миқдорини назоратга олиш талаб этилади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, стресс ҳолатини йўқотиш учун тинчлантирувчи хусусиятларга эга ўсимликлар негизидаги биологик фаол қўшимчалар яхши ёрдам беради.
Парҳезшунос “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзида тўғри овқатланиш бўйича ҳам тавсиялар бериб ўтган. Унга кўра, бу вақтда тана оғирлигини назорат қилиш ва организмнинг мослашувчанлик қобилиятини ошириш жуда муҳим.
Хусусан, тўғри овқатланишда бир қатор маҳсулотлардан қисман воз кечган маъқул. Биринчи навбатда қандолат маҳсулотлар истеъмолини ўта кам миқдорга тушириш зарур. Бу қоида хамир ва ёғли маҳсулотлар истеъмолига ҳам тегишли. Мисол учун, оқ нон ўрнига 2,3-навли унлардан тайёрланган нонлар фойдалироқ. Иммунитет учун энг мақбули бу мева-сабзавотлар. Улар шунингдек, хазм қилишда яхши ёрдам беради.
Яна бир тавсияга кўра, кунига оз миқдордан беш-олти маротаба овқатланиш мумкин.