Уч талоққа сабаб бўлган ой
Исо бин Мусо ал- Ҳошимий хотинини жуда яхши кўрар эди. Бир марта у аёлига:
“Агар сен ойдан камроқ гўзал бўлсанг, уч талоқсан”, деб юборди.
Аёли дарров: «Талоқ бўлдим», деб ундан узоқлашди.
Исо жуда хафа бўлди, халифа Мансурнинг ҳузурига бориб, унга ҳамма нарсани айтиб берди.
Халифа шариат уламоларининг барчасини чақириб, уларнинг фикрларини сўради. Барча олимлар аёл талоқ бўлганлигини айтган сари Исо ал-Ҳошимийнинг ғами ҳам ортар эди. Фақат ҳанафий мактабининг вакили бўлган бир фақиҳ ҳеч нарса демай турарди.
Халифа Мансур ундан: “Нега сен ҳеч нарса демайсан?” – деб сўради.
У жавоб берди: “Эй мўминларнинг амири! Буюк Аллоҳ дейдики:
«Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик”. (Ат-Тийн, 4). Шундан хулоса қилиш мумкинки, инсондан чиройли ҳеч ким ва ҳеч нарса йўқ яратилмаган”.
Мансур Исо бин Мусога: «Бу одам тўғри айтди. Хотининг ёнига қайтиб бор. Абу Жаъфар Мансур ўша эрнинг хотинига шундай хабар юборди: “Эрингга итоат эт ва унинг сўзидан чиқма. У сени талоқ қилмади».
Бу Ибн Арабийнинг бу ҳақда қандай ёзганлигидан далолат беради: “Аллоҳ таоло яратганларининг энг азизи, мукаммали инсондир. Аллоҳ уни тирик, илмли ва қудратли, иродали, гаплашадиган, эшитадиган, кўрадиган ва доно қилиб яратди”.