Россияда бир суткада 6000 дан ортиқ киши вирус юқтирди
Россияда бир суткада 6060 та одам коронавирусга чалинди. Бу ҳақда коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штаб маълум қилди.
Хабарга кўра, Россия Федерациясида вирус юқтирганлар сони 42 853 нафарга етди.
“Сўнгги бир кун ичида Россияда коронавирусга чалиниш ҳолати 78 та ҳудудда 6060 кишида аниқланди. Уларнинг қарийб 43 фоизи фаол равишда аниқланган ва касалликнинг клиник кўринишларига эга эмас”, дейилади хабарда.