Муҳаббат баёнида
– Муҳаббатнинг ҳақиқати шундаки, Маҳбубнинг муҳаббати муҳибга нисбатан шу даражада ғалаба қиладики, унинг барча сифатлари маҳбубнинг мушоҳадасида бутунлай фоний бўлади ва муҳиб учун ўзининг сифатларидан ҳеч бир хабар қолмайди. Маҳбубдан муҳибга етган ҳар қандай аламу заҳмат унинг учун улуғ туҳфага айланади.
Хожа Абдулхолиқ ҒИЖДУВОНИЙ