Нью-Йоркда коронавирус сабаб онлайн тўй қилишга рухсат берилди
АҚШнинг Нью-Йорк штатида никоҳ маросимларини онлайн ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда штат губернатори Эндрю Куомо қарор чиқарди.
Ушбу қарорнинг чиқарилишига коронавирус пандемияси сабаб бўлган. Эндиликда никоҳ қайд этилгани ҳақидаги гувоҳномани энди интернет орқали ҳам олиш, рўйхатдан эса видеоконференсалоқа форматида ўтиш мумкин.
Жонс Ҳопкинс университетининг 20 апрель Тошкент вақти билан 00:30да берган маълумотига кўра, АҚШда 742 мингдан ортиқ кишида коронавирус қайд этилган, 40 мингдан ортиқ одам эса касаллик оқибатида вафот этган. 66 минг нафар бемор тузалган.