Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуолари ижобат бўлиши
“Эй Расулуллоҳ, Сақиф[1] қавми ҳақига дуо қилинг”, деб айтилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳим, Сақиф қавмига ҳидоят бергин ва уларни бу ёққа келтиргин”,[2] дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуоларини Аллоҳ таоло ижобат қилди. Сақиф қавми келиб, Исломни қабул қилди.
[1] Сақиф – араб қабилаларидан бири.
[2] Ҳадис ҳасан. Имом Аҳмад. 3/343. Термизий. 5/3942.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган