Трамп: “АҚШда бунча одам ўлмаган. Ҳаммаси ёлғон”
АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларни коронавирус билан боғлиқ вазиятни нохолис ёритгани учун танқид қилди: унинг фикрига кўра, Америка оммавий ахборот воситалари ёлғон маълумот тарқатмоқда. У бу ҳақда Оқ уйдаги брифинг чоғида CНН телеканали томонидан ёзилган матнни эълон қилди.
“Биз вирусдан вафот этганлар сони бўйича биринчи ўринда эмасмиз, биринчи ўринда Хитой. Биз ҳатто унга яқинлашмаймиз — хитойликлар биздан анча олдинда. Нега буни кўрсатмоқчи эмассиз?» — дея ғазабланди Америка раҳбари. Шунингдек, у Қўшма Штатларда коронавирусни аниқлайдиган тестлар етарли эканлигини таъкидлади. Шундай қилиб, Трамп эпидемияга қарши курашиш учун маблағ етишмаслигидан бир неча бор шикоят қилган амалдор шахсларни танқид қилди.
19 апрель куни Трамп Хитойни коронавирус ҳақидаги яширин маълумотлар учун жавоб беришга мажбур қилишга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, агар Хитой ҳукумати ҳақиқатни атайлаб яширганлиги аниқланса, унда Хитойга жуда ёмон бўлади.