Қон босимининг давоси
Абу Али ибн Сино қон босими (гипертония) касаллиги ва уни даволаш ҳақида бундай ёзади: “(Томирлари хилтга) тўлиқ бўлган киши учун ҳаракат қилиш хатарлидир, чунки бу кўпинча томирларни ёриб юборади ва натижада сакта (инсульт) келиб чиқади, бунинг давоси қон олишдир”.
Қон олишнинг уч хил тури бор: томирдан қон олиш, қортиқ билан қон олиш, зулук билан қон олиш. Қон венадан ёки артериядан олинади.
Ўнг томонидан қон олиш жигар касалликларига фойда берса, чап томонидан қон олиш талоққа фойдалидир. Шунинг учун қонни симметрик ҳолда, яъни чап ва ўнг томонидан бир хил миқдорда олиш керак.
Инсульт (сактани) дарҳол томирдан қон олиш ва кўп қон оқизиш билан даволаш мумкин. Олинган қон 250–300 граммдан кам бўлмаслиги керак.
Қортиқ билан тананинг хоҳлаган жойидан қон олиш мумкин. Ислом табобатида қон олиш борасида бир қатор тавсиялар бор. Шулардан баъзилари:
- Ҳар ойнинг ўн етти, ўн тўққиз ва йигирма биринчи кунларида қон олдириш тавсия этилади.
- Оч қоринга, кўп суюқликлар ичиб қон олдирмаслик керак.
- Қон олдирган одам дарров тўйиб овқатланмасин, аксинча, аста-секин ва кам-кам овқат ейиши керак.
- 60 ёшгача томирдан қон олдириш мумкин, 60 ёшдан кейин фақат қортиқ ва зулук билан қон олдирган яхши.
- Тилиб қортиқ қўйилган жойдан қон чиқмаса, зулук қўйиш керак, чунки зулук чуқур жойдан қонни яхши тортади.
Бунёд РАЖАБОВ
олий маълумотли мутахассис
“Ислом нури” газетасининг 2020 йил 4-сонидан