Мақолалар

Икки кишилик таомнинг бир юз саксон кишига кифоя қилиши

Чоп этилди Aprel 21, 2020 Икки кишилик таомнинг бир юз саксон кишига кифоя қилишиda fikr bildirishni o'chirish

Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) учун икки кишилик таом тайёрладим. Таомни уларга келтирдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бориб, ансорийларнинг улуғларидан ўттиз кишини олдимга чақириб кел”, дедилар. Мен ўйланиб қолдим, чунки икки кишилик таомдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Боргин, ансорийларнинг улуғларидан ўттиз кишини чақириб кел”, деб такрор айтдилар. Чақирдим, келишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга: “Қани олинглар, енглар”, дедилар. Келганлар бу киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эканларини билганларидан сўнг чиқиб кетишдан олдин байъат қилишди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Боргин, ансорийларнинг улуғларидан олтмиш кишини олдимга чақириб кел”, дедилар.

Абу Айюб айтади: “Аллоҳга қасам, олтмиш кишини чақириш мен учун ўттиз кишини чақиришдан енгил бўлди. Уларни чақириб келдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўтиринглар, олинглар”, дедилар. Улар таомдан ейишди ва бу киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эканларини билганларидан сўнг, чиқиб кетишдан олдин байъат қилишди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Боргин, ансорийларнинг улуғларидан тўқсон кишини олдимга чақириб кел”, дедилар.

Абу Айюб айтади: “Аллоҳга қасам, тўқсон кишини, олтмиш кишини чақириш мен учун ўттиз кишини чақиришдан енгил бўлди. Чақириб келдим. Улар таомдан ейишди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни билганларидан кейин, чиқишдан олдин байъат қилишди.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган