Дунё янгиликлари

Саудия қироли икки муқаддас масжидда таровеҳ намози ўқилишига рухсат берди

Чоп этилди Aprel 22, 2020 Саудия қироли икки муқаддас масжидда таровеҳ намози ўқилишига рухсат бердиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия қироли Салмон иккита муқаддас масжид -Масжид ул-Ҳарам ва Масжид ул-Набавийда таровеҳ намози ўқилишига рухсат берди.

Аммо бу масжидлар ҳудудига зиёратчиларнинг кириши учун қўйилган тақиқ давом этади дейди Икки муқаддас масжид ишлари бошқармаси берган баёнотида.

Айни пайтда Саудия Арабистони Рамазон ойи давомида бир нечта шаҳарлардаги комендантлик соатларини енгиллаштиришни режалаштирмоқда. Бу ойда аҳолига ўзларининг маҳаллалари ичида туриб кундалик ҳаётга зарур нарсаларни харид қилиш учун кўпроқ вақт берилади.

Маълумот учун, ҳозирги чекловга кўра, одамлар кундузги соат 8 дан 13 гача бўлган вақт оралиғида кўчага чиқиб, озиқ-овқат ва тиббиёт буюмларини сотиб олишлари мумкин.